Дастлаб Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу маълумот кейинчалик «KUN.UZ» манбаси томонидан тасдиқланди. Божхона қўмитасига Бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Азимов янги раис этиб тайинланди. Муиджон Тоҳирийнинг истеъфосига нима сабаб бўлгани ва унинг кейинги иш жойи ҳозирча номаълум

Фото: генерал-майор Муротжон Азимов

Қишлоқ ва сув хўжалиги 

Фото: Зойир Мирзаев

Шундан сўнг қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев лавозимидан кетгани маълум бўлди. Шу билан бирга, Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимини сақлаб қолган

Фото: Баҳодир Юсупов

Вазирлик эса иккига ажратилган: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Юсупов раҳбар этиб тайинланган. Сув хўжалиги вазирлигига эса собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида вазирнинг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган Шавкат Ҳамроев вазир этиб тайинланган

Фото: Шавкат Ҳамроев

Тошкент ИИББ

Баҳодир Қурбонов

Бундан ташқари, 13 февраль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбонов лавозимини тарк этди. «KUN.UZ» манбаси маълумот беришича, генерал-майор Баҳодир Қурбонов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган. Президент Фармони билан Баҳодир Қурбоновга генерал-майор ҳарбий унвони берилди

Фото: Рустам Жўраев / ФВВ

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Рустам Жўраев 1968 йилда туғилган бўлиб, 2015-2017 йилларда – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган. Р. Жўраевга генерал-майор ҳарбий унвони ҳам берилди.

Спорт

Фото: Рустам Қурбонов / Фото: KUN.UZ

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимдан кетди. Энди унинг ўрнида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўрнида Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилиши маълум бўлди. Kun.uz манбаси маълумотига кўра, президентнинг тегишли фармони имзоланган. Ушбу фармон яқин кунлар ичида эълон қилиниши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, январь ойининг энг сўнгги кунида ҳам Ўзбекистонда йирик лавозим тайинловлари рўй берганди. Хусусан, Рустам Иноятов МХХ раҳбарлигидан кетиб, Ихтиёр Абдуллаев МХХга янги раис бўлди. Абдуллаев ўрнига президентнинг давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов республиканинг янги бош прокурори этиб тайинланди