Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида ички ишлар органлари ходимларига “Хазина” номли спектакль намойиш этилди.

Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий маърифий билимини ошириш, ходимларнинг онги ва дунёқарашини янада теран шакллантиришда театр, кино томоша қилиш ҳамда китоб мутолласининг аҳамияти катта. Бу борадаги  ишларга Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида катта эътибор қаратилган.

 

Яқинда Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида ички ишлар органлари ходимларига “Хазина” номли спектакль намойиш этилди. Ҳажвий юморга йўғрилган саҳна асарида кундалик турмушда учрайдиган кундалик воқеалар, инсон табиатидаги нуқсонлар кулги остига олингани томошабинларда чуқур таассурот қолдирди.

Спектакль намойиши якунида ички ишлар органлари ходимларига китоб савдоси ташкил этилди.

  • Рости, спектакль бошлангунга қадар тадбирга шунчаки бир оддий томошабин сифатида қарагандим. Лекин, спектакль томошаси жараёнида бу фикрларим тарқаб, ўрнини хушкайфият эгаллади, - дейди бошқарма Ахборот маркази муҳандиси сержант И.Алмасов. – Машойихлармиз ҳаёт бу театр, одамлар унда роль ўйновчи актёрлар, деб бежизга айтишмаган экан. Тадбирдан хушкайфият билан қайтиб, хизматга янгича шижоат билан киришдим. Китоб савдосида фарзандларимга иккита “Ўзинг чиз ва бўя” деган китобча шаклидаги альбом сотиб олдим.

Юқоридаги каби маърифий тадбир Китоб тумани “Маданият ва аҳоли дам олиш маскани”да ҳам ташкиллаштирилиб, унда Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи ва Яккабоғ туманлари ИИБлари ходимлари таклиф этилиб, “Хазина” спектали намойиш этилди.

Қарши шаҳридаги “Маданият ва аҳоли дам олиш маскани”да ташкил этилган навбатдаги маърифий тадбирда ички ишлар органлари ходимларига “Арслон изидан” номли ўзбек бадиий фильми намойиш этилди.

Ходимларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтирига бағишланган бундай хайрли тадбирлар якунида ички ишлар органлари ходимлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. Кинотеатрдан хушкайфиятда чиққан ходимлар ўзи мутолла қилиши ва болалари учун учтагача китоб харид қилишди.

Дарвоқе, Қашқадарё вилояти ИИБ да 5 мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона иш фаолиятини бошлагандан буён ходимлар билан доимо гавжум.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг