Қонунчилик талабларига риоя қилинишини мустаҳкамлаш юзасидан тарбиявий йиғилиш ўтказилди

Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари ҳамда яқин қариндошлари иштирокида ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя қилинишини мустаҳкамлаш юзасидан ўтказилган тарбиявий йиғилиш бўлиб утди 

 

 

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан 2018 йилнинг 12 май куни имзоланган 2/1706-сонли кўрсатма талабларига мувофиқ вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан турли кўринишдаги кўнгилсиз ҳодисалар содир этилишини олдини олиш мақсадида бошқарма бошлиғи томонидан жадвал асосида жорий йилнинг 19 ва 20 май кунлари вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБларида ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари иштирокида тарбиявий йиғилишлар ўтказилди.

Ўтказилган барча йиғилишларда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йилдаги 96-сонли буйруғи талаблари асосида масъул раҳбар этиб бириктирилган бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ва соҳавий хизматлар бошлиқлари ҳамда Кадрлар бошқармаси, Ўз хавфсизлиги бўлими ва Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда иштирок этган раҳбарлар, масъул ходимлар ва Фахрийлар кенгаши аъзолари 2018 йилнинг 4 ой 20 кунида ва ўтган йиллар давомида вилоят ички ишлар органлари айрим ходимлари томонидан хизмат интизоми қўпол тарзда бузилиши, энг ачинарлиси қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги, ходимлар томонидан фавқулотда ҳодисалар содир этилиши      2017 йил ва 2018 йилда сезиларли даражада ошиб кетганлиги юзасидан маърузалар қилиниб, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига оғишмай риоя қилиниши лозимлиги юзасидан тарбиявий ишлар олиб борилди.

Хизмат фаолиятида ижобий кўрсатгичларни қайд қилиб бошқа ходимларга намуна бўлиб, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига оғишмай риоя қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқларига Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди ва ўз фарзандларини “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” руҳида тарбиялаганликлари учун миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил бўлган ходимлар ота-оналар ва яқин қариндошлари олдида муҳокама қилиндилар.

Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан тайёрланган, 2018 йил давомида айрим ходимлар томонидан қонунчилик бузилиши ва фавқулодда ҳодисалар содир этилиши ҳолатлари акс эттирилган, “Билиб-билмай босилган қадам” номли видеофильми намойиш этилди.

Йиғилиш сўнгида ходимларнинг ота-оналари, уларнинг турмуш ўртоқлари сўзга чиқишиб, кун тартибида қўйилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар. Ота-оналар ва ходимлар томонидан берилган саволларга масъул раҳбар ходимлар томонидан жавоб берилди.

 

 

 

 

 





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг