Қашқадарё вилоят ИИБ раҳбари жойларда сайёр қабул ўтказди

Бугун, 25 май куни жисмоний ва юридик шахслар вакилларини оммавий қабул қилиш мақсадида, Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Дилшод Турсунбаев бир нечта туманда бўлди. 

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизмати

Хусусан, вилоятнинг Косон туманида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси мудири, вилоят ИИБнинг барча соҳа хизмат бошлиқлари, вилоят ҳокимлигининг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизмати

Вилоятнинг Косон тумани, Қорабайир қишлоғида яшовчи фуқаро Гулноза Эгамназарова ногирон қизи Фотима Эгамназаровага ногиронлик аравачаси сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди. Бундан ташқари, Санақул Мустафаевга тегишли молхона Косон туман фуқаролик суди қарорига кўра бузилиши керак эди. Аммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5421-сонли қарори низомларидан келиб чиқиб, молхона бузилмайдиган бўлди.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизмати

ИИБ раҳбари вилоятнинг Қамаши туманида ҳам бўлди. Бу ерда ҳам қатор масалалар ижобий ечимини топди. Фуқаролардан бирининг мурожаатига кўра, унга гўзаллик салони ишлатиши учун жой ажратиб берилди. Бир хонадонда тўрт хўжалик истиқомат қилувчи оилага тўрт сотих ер ва намунали уйларга навбатсиз тўлов қилиш имконияти тақдим этилди. 20 йилдан буён кадастр ҳужжатини қилолмаган фуқарога ҳам ёрдам берилди. Шу куни яна кўплаб мурожаатлар тингланди, тавсиялар берилди, ўз жойида амалий ҳал этилди.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизмати




Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг