Автотранспорт воситаларига ва тиркамаларига (ярим тиркамаларига) рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда давлат рақами белгиларини бериш.

    Хизмат номи

    Автотранспорт воситаларига ва тиркамаларига (ярим тиркамаларига) рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда давлат рақами белгиларини бериш.

    Хизматнинг сохага тегишлилиги

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш

    Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

    Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар.
    Жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситалари уларнинг доимий турар-жойларига, доимий турар-жойи бўлмаган тақдирда вақтинчалик турар-жойларига  Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар номига рўйхатдан ўтказилади.
Автотранспорт воситалари 18 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари 16 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари эса 16 ёшга тўлган шахслар номига рўйхатдан ўтказилади (лоторея ва шунга ўхшаш бошқа оммавий ўйинларда ютуққа чиққан, васиятнома ва қонун билан белгиланган тартибда мерос асосида ўтган автомототранспорт воситалари бундан мустасно).

    Республикада ташқарига ўқишга, ишга, ҳарбий хизматга, узоқ муддатли хизмат сафарига кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёзма аризалари асосида уларга қарашли транспорт воситаларини уларнинг розилиги билан қариндошларнинг турар-жойларига, шунингдек, эгасининг аввалги турар-жой майдони яшаш учун унинг номида сақланиб қолган бўлса, аввалги турар-жойига рўйхатдан ўтказиш учун рухсат этилади.

    Айрим сабабларга кўра транспорт воситасининг эгаси рўйхатдан ўтказиш бўлимларига кела олмаса, транспорт воситаси эгасининг вакили томонидан нотариал идораларидан берилган ишонч қоғози ва қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.

    Транспорт воситаларини ҳарбий хизматчилар номига рўйхатдан ўтказиш турар-жойга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ички ишлар органи ёки уй-жой ажратилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм томонидан берилган маълумотномаларга асосан амалга оширилади.

    Транспорт воситалари юридик шахслар амалда яшаётган манзилда рўйхатдан ўтказилади. Агар маҳаллий ҳокимиятларнинг қарорларида кўрсатилган бўлса, корхоналарга қарашли транспорт воситаларини уларнинг юридик шахс ҳисобланмаган филиаллари, бир тизимдаги бошқа бўлим ва бўлинмалари жойлашган эрда транспорт воситасини ижарага олган корхона жойлашган эрда рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади. Бундай ҳолларда қайд этиш гувоҳномасида транспорт воситаси эгасининг номи, унинг манзили ва қўшимча равишда транспорт воситаси турадиган жой кўрсатилади.

    Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

    Транспорт воситаларини қайд этиш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ДЙҲХХ бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) лари, туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) лари томонидан амалга оширилади.

    Ҳужжатлар

    Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

1. Транспорт воситалари ушбу ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади:
а) Транспорт воситаларининг турган ўрни ёки эгасининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:

  • белгиланган тартибдаги ариза;
  • техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон);
  • корхона ва ташкилотлар транспорт воситаларининг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори);
  • транспортларнинг турган ўрнини ҳудудлардаги ДЙҲХХ органлари томонидан кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома;
  • фуқаролар учун шахсий паспорт ёки унинг ўрнига берилган ҳужжат.

б) Ташкилотнинг номи, эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:

  • белгиланган тартибдаги ариза;
  • номи ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, фармойиш, қарор);
  • фуқаролар учун шахсий паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини қайд этиш органи ёки суд
  • органи томонидан берилган ҳужжат).

в) эгаси ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:

  • белгиланган тартибдаги ариза;
  • нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар;
  • суд қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер;
  • четдан келтирилган ва божхона назорати остида турган транспорт воситалари учун божхона идораси томонидан бериладиган махсус гувоҳнома;
  • бир вазирликка қарашли ва бир молиявий тизимдаги ташкилотлар учун юқори органларнинг ДЙҲХХ рўйхатида бўлган транспорт воситаларини балансдан балансга бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма.


г) Қайта жиҳозлаш, ранги, рақамли агрегатлари ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:

  • белгиланган тартибдаги ариза;
  • рақамли агрегатлар қонуний сотиб олинганлиги тўғрисида ҳужжат (ҳисоб-маълумотнома, олди-сотди шартномаси, божхона гувоҳномаси) кирим касса ордер ива юк хати (накладной), автотузатиш заводининг паспорти, қабул қилиш-топшириш далолатномаси);
  • бир завода ишлаб чиқарилган, бир-бирига мос келадиган транспорт воситаларининг (ВАЗ-2101 21011, М-408 412, ГАЗ-24 2410, шунга ўхшаш) баъзи қисмлари (бампер, фара, огоҳлантириш ёритгичлари, олд ва орқа панельи, капот ва қанотлари) ўзгарганда, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари томонидан берилган буюртма-наряд, маълумотномалар (агар шу эҳтиёт қисмлар бозордан сотиб олинган бўлса, бундан ташқари, эгасининг тушунтириш хати);
  • транспорт воситаси уй шароитида мустақил равишда бўялганда эгасининг тушунтириш хати.

д) Қайта жиҳозланган транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш, қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
юридик шахслар учун:

  • белгиланган тартибдаги ариза;
  • давлат ташкилотлари учун юқори ташкилотнинг буйруғи, нодавлат ташкилотлари учун умумий мажлис баёни ёки қарори (буйруғи);
  • яроқсиз, кераксиз эҳтиёт қисмлар ёки махсус мосламалар хўжалик ҳисобидан чиқарилганлиги ёки эчиб олинганлиги тўғрисидаги далолатнома;
  • ҳудудий ДЙҲХХ бошқармалари РИБ (ТРИБ) ларидан берилган хулоса;
  • давлат ташкилотига тегишли транспорт воситалари ва шахсий юк автомобильлари; автобус, мўъжаз автобуслар учун ҳудудлардаги мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёзма рухсатномаси;
  • қайта жиҳозланган транспорт воситасига РИБ (ТРИБ) лари томонидан техник ҳолат тўғрисида тузилган далолатнома;
  • ўрнатилган двигательга автоузатиш корхонаси томонидан берилган паспорт;
  • қайта жиҳозланган автомобильни қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
  • махсус мослама ўрнатилган транспорт воситалари учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙҲХХ бошқармаси томонидан конструкцияси келишилганлиги тўғрисида берилган гувоҳнома нусхаси.
  • Транспорт воситаси автотузатиш корхонаси томонидан қайта жиҳозланган бўлса, қайд этиш гувоҳномасида унинг қайта жиҳозланган вақти, ўрнатилган агрегат рақамлари ҳақида шу корхонанинг белгиси бўлиши лозим.

Шахсий фойдаланишдаги автомобильлар учун:

  • белгиланган тартибдаги ариза;
  • рақамли агрегатлар ва транспорт воситасига ўрнатилгн эҳтиёт қисмлар қонуний равишда сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат (олди-сотди шартномаси, ҳисоб-маълумотнома), агар бозордан сотиб олинган бўлса (рақамли агрегатлардан ташқари), эгасининг тушунтириш хати;
  • қайта жиҳозланган транспорт воситасига РИБ (ТРИБ) лари томонидан техник ҳолат тўғрисида тузилган далолатнома;
  • ҳудудий ДЙҲХХ бошқармалари РИБ (ТРИБ) ларидан берилган хулоса;
  • техник хизмат кўрсатиш шохобчаларининг буюртма-наряди ёки автотузатиш заводларидан берилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
  • ўрнатилган двигательга паспорт.

    Мустақил равишда қайта жиҳозланган транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишда эгасининг ёзма тушунтириш хати ва техник хизмат кўрсатиш шохобчасининг шу автомобиль қай даражада тўғри қайта жиҳозланганлиги ҳамда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига мос келиши ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилади.

    2. Транспорт воситасининг ҳадя шартномасида ёки мерос ҳуқуқи гувоҳномасида бир неча шахс кўрсатилган бўлса, барча мулк эгаларининг ёзма розилигига асосан транспорт воситаси улардан фақат биттасининг номига қайта рўйхатдан ўтказилади. 18 ёшга тўлмаган меросхўр номидан ёзма рухсатномани васийлик ва хомийлик идоралари беради.

    3. Бир вазирлик, идора, ташкилотларга қарашли ва бир молиявий тизимдаги бир ташкилот балансидан иккинчи ташкилот балансига транспорт воситалари юқори идораларнинг бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма асосида қайта рўйхатдан ўтказилади.

    4. Суд ёки божхона идоралари қарорлари билан мусодара қилинган транспорт воситаларини маҳаллий ҳокимият қарори билан махсус ажратилган савдо шохобчалари орқали сотишга рухсат этилади. Бундай транспорт воситалари ҳисоб-маълумотнома, суд ёки божхона идораси қарори нусхаси асосида техник ҳужжат (тех-паспорт, қайд этиш гувоҳномаси) ларсиз рўйхатдан ўтказилади.

    5. Ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда сақлаш муддати тугаган ва эгасиз деб топилган, жойлардаги ҳокимликлар қарорлари билан давлат ҳисобига ўтказилган ва 4 бандда кўрсатилган савдо шохобчалари орқали сотилган транспорт воситалари уларнинг янги эгалари номига ҳисоб-маълумотнома ва ҳокимлик қароридан кўчирма асосида техник ҳужжат (қайд этиш гувоҳномаси, техник паспорт, техник талон)ларсиз белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

    Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256 сонли «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида»ги Қарори.

    Муддатлар ва тўлов 

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

  • Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб юритилади) учун - энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида;
  • Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун - энг кам иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида;
  • Транзит РЎДРБ учун - энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;
  • Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
  • Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.
    Изоҳ:
    -йўқотилган РЎДРБлар ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 3 баравари миқдорида ундирилади;
    -йўқотилган эски намунадаги давлат рақам белгилари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 2 баравари миқдорида ундирилади;
    -транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда РЎДРБларни сақлаб қолиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
    -Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ногиронларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБларни бериш учун тўлов ундирилмайди.


    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрьда 2303 сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрьдаги 174 сон буйруғи

    Хизматни кўрсатиш тартиби

    Ариза билан мурожаат этган шахсларга шу куннинг ўзида, тегишли ҳужжатлар олиниб, транспорт воситалари кўздан кечирилиб, автотранспорт воситаларига ва тиркамаларига (ярим тиркамаларига) рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.




Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг