Автотранспорт воситасини ва тиркамасини (ярим тиркамасини) қайд этиш гувоҳномасини бериш

    Хизмат номи

    Автотранспорт воситасини ва тиркамасини (ярим тиркамасини) қайд этиш гувоҳномасини бериш.

    Хизматнинг сохага тегишлилиги

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш.

    Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

    Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар.

    Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

    Автотранспорт воситасини ва тиркамасини (ярим тиркамасини) қайд этиш гувоҳномасини бериш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ДЙҲХХ бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) лари, туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) лари томонидан амалга оширилади.

    Ҳужжатлар

    Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

    Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари таъмирланмайди. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган, шунингдек йўқолган давлат рақами белгилари ва қайд этиш гувоҳномалари ўрнига янгилари транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан тегишли тўловлар ундирилгандан ва рақамли агрегатлар текширилгандан сўнг берилади. Йўқолган қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) ўрнига янгиси ҳисоб карточкасидаги маълумотлар асосида тўлдирилади ҳамда гувоҳноманинг «Алоҳида белгилар» бўлимига «Такрорий» деган белги қўйилади.
    Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари ўрнига транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан уларнинг дубликати берилиши мумкин. Дубликатлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг буюртманомаси асосида тайёрланади. Дубликат олингунгача бўлган даврга йиғим ундирилмасдан илгари фойдаланилган яроқли давлат рақами белгилари берилади.
    Эгаси ўзгарганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилиб олиб келинган транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт, техталон) рўйхатдан ўтказиш бўлимига мурожаат этгунга қадар йўқолган бўлса, у ҳолда транспорт воситаси аввалги ҳисобда турган жойдаги ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ) ларидан олинган таасдиқнома асосида рўйхатдан ўтказилади.
    Эски намунадаги қайд этиш гувоҳномалари (техник паспортлар, техник талонлар) транспорт воситалари эгаларининг аризаларига асосан умумий белгиланган тартибда янги намунадаги қайд этиш гувоҳномаларига алмаштирилади.
    Транспорт воситаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши муносабати билан ҳисобдан чиқаришда уларни давлат рақами белгилари топширилиб, ўрнига «Транзит» рақами белгилари берилади ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига ҳисобдан чиқариш сабаблари, кимнинг номига берилганлиги, қаэрга кетаётганлиги ва қачон ҳисобдан чиқарилганлиги ёзиб берилади.

    Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256 сонли «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида»ги Қарори.

    Муддатлар ва тўлов

    Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

    Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини бериш учун - энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида.
Изоҳ: йўқотилган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрьда 2303 сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрьдаги 174 сон буйруғи

    Хизматни кўрсатиш тартиби

    Ариза билан мурожаат этган шахсларга шу куннинг ўзида, тегишли ҳужжатлар олиниб, транспорт воситалари кўздан кечирилиб, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини берилади.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг