Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини бериш

    Хизмат номи

    Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини бериш.

    Хизматнинг сохага тегишлилиги

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш.

    Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

    Жисмоний шахслар.
    Ўқув муддати якунида мототранспортни бошқаришни ўрганувчи 16 ёшга; энгил ва юк автомобильларини бошқаришни ўрганувчи 18 ёшга; трамвай, троллейбус, автобуслар ва микроавтобусларни бошқаришни ўрганувчи 21 ёшга тўлган шахсларга ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш-имтиҳон бўлимида (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) ёки ЙҲХББнинг туманлараро РИБларида (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) топширишга рухсат этилади.

    Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)ларида топширадилар.

         Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

        (нусхалар сони)


    Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ҳудудий ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
    а) тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномани;
    б) диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўтганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирманинг нотариал идоралари томонидан тасдиқланган нусхалари;
    в) 3 х 4 см (ҳайдовчиликка номзод фуқаро кийимида суратга туширилган бўлиши керак) бўлган 2 дона фотосурат;
    д) соғлиги тўғрисида маълумотнома;
    г) банк муассасаларига топшириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади);
    э) таълим муассасаси томонидан тўлдириб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.

     Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156 сонли «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғриси»да Қарори.

    

    Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

  • Назарий имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
  • Назарий имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
  • Автомототранспорт воситаларини, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
  • Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
  • Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун - энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномасига огоҳлантириш талони бериш учун - энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

    Изоҳ: йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талони ўрнига дубликат бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.
    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрьда 2303 сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрьдаги 174 сонли «Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

    Хизматни кўрсатиш тартиби

    Тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқишни тугатиши билан ҳамда фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини ва унга огоҳлантириш талонини алмаштириш бўйича шахсан мурожаатлари юзасидан.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг