Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини бериш

    Хизмат номи

    Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини бериш.

    Хизматнинг сохага тегишлилиги
   
    Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш

    Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

    Жисмоний шахслар - Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ходимлари.

    Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

   Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ходимлари доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш-имтиҳон бўлимида (кейинги ўринларда РИБ деб аталади) ёки ЙҲХББнинг туманлараро РИБларида (кейинги ўринларда ТРИБ деб аталади) топширадилар.

    Ҳужжатлар

  •     Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

        Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш (алмаштириш) тартиби:
        Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади.
        Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва бошқа ходимларининг (дипломатик ва маъмурий-техник ходимларнинг), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш шарти билан алмаштирилади. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонлар топширилмасдан алмаштирилади.
        Тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий ходимларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имтиҳонлар топширилгандан кейин амалга оширилади.
        Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида тасдиқ олинган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади. 

 

  •     а) 3 х 4 см (ҳайдовчиликка номзод фуқаро кийимида суратга туширилган бўлиши керак) бўлган 2 дона фотосурат;
  •     б) соғлиги тўғрисида маълумотнома;
  •     в) банк муассасаларига топшириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади);
  •     г) фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат;


    Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156 сонли «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғриси»да Қарори.

Муддатлар ва тўлов

    Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

    Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
    Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
    Чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаларни ҳамда унга огоҳлантириш талони бериш учун - энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида.
    Изоҳ: йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг огоҳлантириш талони ўрнига дубликат бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.
    (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрьда 2303 сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрьдаги 174 сон буйруғи

    Хизматни кўрсатиш тартиби

    Фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини ва унга огоҳлантириш талонини алмаштириш бўйича шахсан мурожаатлари асосида.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг