ЙПХ патруль автомобильлари экипажи кузатуви орқали харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш

    Хизмат номи

    ЙПХ патруль автомобильлари экипажи кузатуви орқали харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш.

    Хизматнинг сохага тегишлилиги

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва уни ташкил этиш.

    Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

    Давлат органлари ва юридик шахслар.

    Хизматни кўрсатувчи ИИВнинг бўлинмаси

    Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ДЙҲХХ бошқармалари томонидан амалга оширилади.

    Ҳужжатлар

    Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар (нусхалар сони)

    Давлат органлари ва юридик шахсларнинг, Республика ҳудудида ҳаракатланиш маршрутлари санаси, соати ва унга ажратилган транспорт воситалари ҳақидаги ва бошқа кузатиш ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган (чиқиш рақами, санаси, раҳбарларнинг имзоси кўрсатилган) ёзма мурожаатлари.

    Хизматни кўрсатишни ҳуқуқий асоси

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 мартдаги 111 Ф-сонли фармойиши,
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414 сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш ҳақида »ги Қарори.

    Муддатлар ва тўлов

    Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

    ЙПХнинг битта патруль автомобильи экипажи кузатуви учун, 8 соатга ёки хар 360 км.га энг кам иш ҳақининг 10,5 баравари миқдорида ўрнатилган.

    Хизматни кўрсатиш тартиби

    Кузатувни амалга ошириш кунини белгилашдан 5 иш куни аввал.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг