Йўқолган паспорт ўрнига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини расмийлаштириш тартиби

   Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқаролик паспортларини йўқотиб қўйган ҳолларда доимий яшаш жойидаги ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қиладилар.

   Фуқаролар йўқолганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиш учун доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этадилар:

  • - паспорт йўқолганлиги ҳақида ариза;
  • - никоҳ қайд этилганлиги ёки никоҳдан ажрашганлик ҳақида гувоҳнома нусхалари ёки никоҳда эмаслиги ҳақида маълумотнома;
  • - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (нусхасини илова қилган ҳолда);
  • - паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (хорижда йўқолган ҳолларда);
  • - уй дафтари ёки Ф-16, 17 дан нусха;
  • - давлат божини тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

 Паспорт йўқотиб қўйилганда янги паспорт йўқотиб қўйилганлик тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида берилади.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг