Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг тушунчаси ва яшаш гувоҳномаларини узайтириш тартиби ҳақида

   Ҳар бир давлатнинг ривожланиши ва тараққий этишида уларнинг бошқа давлатлар билан олиб борадиган алоқаларига бевосита боғлиқ бўлади, бу эса ўз ўрнида бир давлат фуқаросининг бошқа бир давлатга бориши ва маълум бир фаолиятни амалга оширишларини тақазо қилади. Бундай холатлар эса ўз ўрнида шу давлат фуқароларидан алохида тоифадаги «Хорижий фуқаролар» гурухини юзага келтиради.

   Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси худудида доимий яшаб турган холда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган шахслар «фуқаролиги бўлмаган шахслар”- деб, тавсифланади.

    Ички ишлар органлари маъмурий фаоияти жараёнида маъмурий ҳуқуқ субектларининг алохида тоифаси-хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган (МДҲ фуқаролари) шахслар билан ҳуқуқий муносабатда бўлади, уларни Ўзбекистон Республикасида бўлишларини ва республика худудидан ўтишларини тартибга солади.

   Республикада мазкур субъектларнинг ҳуқуқий мақомини конституциявий нормалар, Ўзбекистон Республикасининг «Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий мақоми ва уларнинг республика худуди орқали ўтиш қоидалари» ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар белгилаб беради.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 21 ноябрдаги  «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзбекистон республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги №408-сонли Қарорида хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини янада соддалаштирилган тартиб-қоидалар белгилаб берилган.Унга кўра:

   Хорижий фуқароларга учун яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса – хорижий давлат паспорти амал қиладиган бутун муддатга берилади.

Фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади,   60 ёшга тўлганда эса – муддатсиз берилади.

   Яшаш гувохномасини амал килиш муддатини узайтириш учун хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий турар жойидаги ички ишлар идораларига қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

  • Белгиланган шаклда ариза-анкета. (Илова-15);
  • Яшаш гувоҳномаси;
  • Хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти;
  • 35Х45 мм хажмдаги 5-дона рангли фотосурат.

 Фуқаролиги булмаган шахслар ва хорижий фуқаролар яшаш гувохномаларини муддатларини узайтириш ва янгиси билан алмаштириш учун ўзлари яшаб турган жойдаги махаллий ички ишлар органига гувохноманинг муддати тугашига 10 кун муддат қолганида юкорида кўрсатилган хужжатлар билан мурожаат қилишлари лозим.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг