Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар турар жойидан вақтинча қайддан ўтиш тартиби ҳақида

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240 сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли Қарорига асосан, барча хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига миллий паспортлари ёки шахсини тасдиқловчи хужжатларига қуйилган кириш визалари орқали кириб келадилар.

   Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан имзоланган халқаро Битимларда кўрсатилган холатлар кўра, Россия Федерацияси, Украина, Белорусия, Молдова, Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон Республикаси фуқаролари визасиз Ўзбекистон Республикаси худудига кириб келадилар.

   Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси хукуматлари ўртасидаги битимга кўра, Қирғизистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси худудида                 2 ой муддатга визасиз кириб келишлари ҳамда 2 ойдан ортиқ муддатга келишда эса, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кириш визалари билан кириб келишини белгилаб ўтилган.

   Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги битимга кўра, ушбу давлат фуқаролари 5 кун муддатга қадар бир-бирини худудида вақтинчалик паспорт руйхатидан ўтмасдан бўлишлари мумкинлиги белгилаб ўтилган.

 Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан берилади.

   Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик 3-кундан ортиқ муддатга келган хорижий фуқаролар, шу жумладан МДХга аъзо давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинчалик турар жойидаги ички ишлар идораларидан, меҳмонхоналардан ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали виза муддатига вақтинчалик қайддан ўтишлари лозим.

   Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар турар жойидан вақтинча қайддан ўтиш учун ички ишлар идораларига қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

  1. Белгиланган шаклда ариза. (Илова 1)
  2. Миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси;
  3. Ўзбекистон Республикаси кириш-чиқиш визаси;
  4. Таклиф этувчининг (ташкилот, муассасанинг) ёзма аризаси;

   Турар жойидан вақтинчалик қайддан ўтказганлик, қайд муддатини узайтирганлик учун хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 205-сонли Қарорига асосан:

  • 1 ойгача – 20 АҚШ доллари
  • 2 ойгача – 40 АҚШ доллари
  • 3 ойгача – 60 АҚШ доллари
  • 6 ойгача – 100 АҚШ доллари
  • 1 йилгача – 200 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилади.

   Юқорида қайд этилган Қарорга мувофиқ МДХга аъзо давлатлар фуқаролари (Россия Федерацияси, Украина, Белорусия, Молдова, Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон. Қирғизистон Республикаси) ҳамда ушбу давлатлардан собиқ СССР паспортлари билан келган фуқаролиги бўлмаган шахслардан Ўзбекистон Республикаси худудида 3-кундан 6 ойгача вақтинчалик қайддан ўтганликлари учун 5 АҚШ доллари, 6-ойдан 1 йилгача бўлган муддатга эса 10 АҚШ доллари миқдорида  давлат божи ундирилади.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг