Чет элга чиқиш учун рухсат ёзув стикерини расмийлаштириш юзасидан маълумотлар

Чет элга чиқиш  учун рухсат ёзув стикерини расмийлаштириш.

   Чет элга вақтинча чиқаётганда фуқароларга чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (кейинги ўринларда стикер деб юритилади) расмийлаштирилади.

  • ҳарбий гувоҳномани (ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаган тақдирда чақирув ёшидаги шахслар учун мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг белгиланган намунадаги маълумотномасини) тақдим этган ҳолда доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қиладилар.

 

Хорижга вақтинча чиқишга стикерни расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

  • а) белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • б) ушбу муассаса ёки ташкилот орқали чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;
  • -агарда фуқаро даволаниш учун хорижга кетаётган бўлса, юқорида таъкидлаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, соғлиқни сақлаш органлари йўлланмаси ёки хориждаги даволаш муассасаси таклифномасини ҳам такдим этади.
  • -хизмат сафари билан хорижга кетаётган фуқаролар сафарга жўнатаётган ташкилотларнинг бу ҳақдаги талабномасини такдим этадилар.
  • -хусусий йўналишлар бўйича хорижга бориш учун мурожаат қилган шахслар таклифнома нусхасини тақдим этадилар.
  • в) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
  • г) тўғилганлик ҳақида гувоҳнома;
  • д) 35 х 45 мм ўлчамли тўртта фотосурат;
  • е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги;
  • ж) фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳамроҳлик қилаётган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
  • з) давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитантсия.

    Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди.

    Доимий яшаш мақсадида чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштиришда маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

  • а) юқорида кўрсатилган ҳужжатлар;
  • б) 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган чет элга чиқиб кетаётган фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг нотариал тасдиқланган розилиги;
  • в) ота-оналардан бири вафот этган тақдирда - унинг вафоти тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси.

   Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек агар биргаликдаги никоҳдан болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилигини, улар вафот етган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса - вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхасини кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига тақдим этадилар.

  Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги Қарори)

   Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари фуқаронинг мурожаатини 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда унинг паспортига стикер ёпиштиради.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг