Ёнғин хавфсизлиги

Ёнғиндан автоматик равишда хабарлаш ва қуриқлаш қурилмаларини лойихалаш, жиҳозлаш, созлаш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш туғрисида.

    Ёнғиндан автоматик равишда хабарлаш ва қуриқлаш қурилмаларини лойихалаш, жиҳозлаш, созлаш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш.

    Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

 
    Мурожат учун:
    Қашқадарё вилояти ИИБ ЁХБ бошқармаси Манзил Қарши шаҳар А.Навоий кучаси № 42 уй

    -Керакли хужжатлар,

    Лицензия бериш тўғрисидаги ариза (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири номига), унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-хуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланган тури.

    Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қуриқлаш қурилмаларини лойихалаш, жихозлаш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.

    Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги  тўлов топшириқномаси Тошкент шаҳаридаги ЎзР марказий банкининг ҳисоб касса марказига.

    Давлат божи тўланганлиги ҳақида тўлов топшириқномасининг нусҳаси, лицензия олиш учун энг кам иш ҳақининг ўн баробари миқдорида тулови.

    Мутахасиссларнинг малака таркиби тўғрисидаги тегишли хужжатлар, жадвалда келтирилган (маҳнат дафтарчасининг, маълумоти ёки махсус тайёргарлиги тўғрисидаги хужжатларнинг, судланганлиги ҳақида ИИБ ахборот маркази маълумотларининг нусҳалари ва паспорт копиялари) илова руйхати.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг