Қўриқлаш хизмати

Умумий маълумотлар

Хизмат кўрсатиш турлари

    Мулкчиликнинг шаклидан қаътий назар шартномага асосан юридик ва жисмоний шахсларга қўриқлаш хизмати турларини кўрсатиш, обеъктлар, давлат ва бошқарув органлари ҳамда моддий қимматликларни қўриқлашни таъминлаш.

  • Кўрсатилаётган хизмат турлари
  • Қўриқлаш хизмати
  • Хизмат кўрсатиладиган тоифалар
  • Хизмат юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилади

    Хизматни амалга оширадиган Ички ишлар бошкармаси бўлимлари

    Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси,Алоҳида милиция отрядлари ва Алоҳида милиция батальонлари шунингдек, ҳудудий бўлимлари.

Алоқалар

    Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси.

    Манзил: Қарши шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 46-уй, телефон 223-14-60, факс 223-10-66.

Ҳужжатлар

    -Қўриқлаш хизматидан фойдаланиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (нусхалари, сони кўрсатилган ҳолда)

Юридик шахслар учун:

  • Юридик шахслардан техник қўриқлов пункти ёки «чақирув тугмаси»ни қўриқлаш учун «қўриқловга қабул қилиш ҳақида Қўриқлаш бошқармаси раҳбари номига хат;
  • ташкилот раҳбарининг фуқаролик паспорти;
  • раҳбарнинг лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруғи нусхаси;
  • лицензия ва низом нусхалари.

    Жисмоний шахслардан учун техник қўриқлаш пунктига қўриқловга уларнинг уй-жой ва мулкларини қўриқловга қабул қилиш учун:

  • Қуриқлаш бошқармаси бошлиғи номига қўриқловга қабул килиш учун ариза;
  • Фуқаролик паспорти ва уй жойга эгалик ҳуқуқини билдирувчи ҳужжатлар;

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари

    Республика Қўриқлаш бошқамасининг “Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги «Қўриқлаш» бирлашмасига айлантириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 01.03.1993 йилдаги №110-сонли Қарори. 

Тўловлар ва тўлов муддати

Нархлар ва тўлов хизмати тартиблари

    Фуқароларнинг уй-жойи ва мулкини кўриқловга олиш хизмати тўловлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақларини ошириш ҳақидаги Фармонини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган нарх, «тариф»лар ҳақидаги декларацияга асосан баҳоланади.

    Жисмоний шахслар томонидан қўриқлаш хизмати учун тўловлар нақд ва пул кўчириш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармалари, бўлимларида амалга оширилади.

    Юридик шахслар томонидан қўриқлаш хизмати учун тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармалари, бўлимлари ҳисоб рақамларига амалга оширилади.

Хизмат кўрсатиш муддатлари

    Қўриқловга олиш ва қўриқловдан чиқариш икки томонлама тузилган шартнома имзолангандан сўнг амалга оширилади.

 





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг