Эксперт-криминалистика хизмати

                                                                                                        

 

Давлат хизмати регламенти

 

«Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан

юридик шахсларга пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини тақдим этиш тартиби тўғрисида»

 

  1. Хизматни ёритиш (паспорт)

1.1. Хизмат номланиши

Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан юридик шахсларга пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини тақдим этиш

1.2. Хизмат натижаси

Буюртмачи олади

Ўтказилган пуллик хизмат (иш) натижалари муҳрланган ва (ҳар бир бетида) буюртмани бажарган ихтисослашган мутахассисини имзоси ва пуллик хизмат ўтказилган ЭКБнинг бошлиғи ёки ўринбосарини имзоси бўлган маълумотнома, илмий-тадқиқотлар ҳужжати (тақризлаш), эксперт хулосаси шаклида расмийлаштирилади.

1.3. Хизмат кўрсатиш органлари Хизматни бажарувчилари бўлиб фақат ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларини малакали ва ваколатга эга ходимлари ҳисобланади.

1.4. Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сонли «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан юридик шахсларга пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2017 йил 3 июлдаги 125-сонли буйруғи.

1.5. Хизматни олувчи

Фақат юридик шахслар.

1.6. Сўровни бериш муддати

Юридик шахсни хоҳиши бўйича ёзма мурожаат берилади.

1.7. Ижро муддати

Бажариш муддати шартномага мувофиқ аниқланади.

1.8. Хизматни бажаришга киришиш муддати

Икки томонлама шартнома имзоланганидан кейин бажарувчи хизматни бажаришга киришади.

  1. Хизмат олувчиларга маълумот бериш

2.1. Маълумот ҳажми ва таркиби

Ҳар қандай манфаатдор шахсга қуйидаги маълумотларни тақдим этиш кафолатланади:

- керакли ҳужжатларни рўйхати;

- кўрсатилган хизмат учун тўлов шартлари;

- пуллик хизматни бажариш мумкинлиги тўғрисида маълумот;

- хизмат кўрсатишга шартномани тузиш ва бекор қилиш шарти.

2.2. Батафсил маълумот бериш

Мурожаат қилган юридик шахсларга маълумот тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар

ИИББ, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлинмаларида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги веб-сайтида (www.mvd.uz).

2.3. Сўров бўйича маълумот

Шахсан мурожаат қилинганида: 9-00 дан 18-00 гача ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан юридик шахсларга пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини кўрсатиш масалалари бўйича оғзаки консультация бериш (ариза, хизмат қийматлари, керакли ҳужжатлар рўйхати, шартнома).

2.4. Хизмат кўрсатиш жойи ҳақида маълумот бериш Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлинмалари

2.5. Фойдаланиладиган ҳужжат бланклари (шакллари) Томонлар ўртасида иш қийматининг баҳосини ҳисоблаб чиқиш, техник топшириқ,

ишнинг режа-жадвали ва бошқа керакли иловалар қўшимча равишда қўшиладиган шартнома тузилади.

  1. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Иш вақти 9.00 дан 18.00 гача Тушлик 13.00 дан 14.00 гача

Пуллик хизматлар эксперт-криминалистика бўлинмаларини ички ишлар органлари учун экспертиза ва тадқиқотларни бажариши бўйича асосий фаолиятига таъсир қилмайдиган ҳолда амалга оширилади. Пуллик хизматни бажариш учун ихтисослашган мутахассиснинг 50% дан кўп бўлмаган иш вақти ажратилади.

3.2. Кутиш шартлари

Иккитомонлама шартномани имзолаш учун – рухсатномалар ёздирилади.

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.

  1. Хизмат кўрсатиш тартиби

4.1. Керакли ҳужжатлар

Буюртмачи Эксперт-криминалистика бўлинмасига 1-иловада келтирилган рўйхатга

мувофиқ зарурий хизматлар кўрсатилган ихтиёрий шаклдаги ёзма мурожаатни тақдим

қилади.

4.2. Хизмат учун ундириладиган халқ

Эксперт-криминалистика бўлинмаси базасида пуллик хизматлар кўрсатишга шартнома имзоланганидан кейин буюртмачи томонидан бажарувчи ҳисоб рақамига, шартномада кўрсатилган сумма (пул) миқдорнинг 15% тўлови олдиндан амалга оширилади. Шартномага асосан буюртма бажарилганидан сўнг, буюртмачи бажарувчи ҳисоб рақамига қолган 85% тўловини амалга оширади.

4.3. Хизмат кўрсатиш босқичлари

Пуллик хизмат ижроси билан алоқадор материалларни Эксперт-криминалистика бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари қабул қилади ва кўриб чиқади. Материаллар буюртмачининг қонуний вакили иштирокида кўриб чиқилади.

Материаллар ўрганиб чиқилганидан кейин пуллик хизматларни ижро этиш имконияти аниқланади ва буюртмачи билан ўзига хос хусусиятлари келишилади.

Пуллик хизматни қиймати бўйича келишув буюртмачи ва Эксперт-криминалистика бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланадиган шартнома билан расмийлаштирилади.

Шартномада ўзаро ҳамкорлик тартиби, хизмат (иш) қиймати, тўлов муддатлари, хизмат (иш) ҳажми, шакли, муддатлари, томонларнинг жавобгарлиги, баҳсли масалаларни ҳал қилиш масалалари ёритилади. Шартномада жалб этилган ихтисослашган мутахассисларни сони кўрсатилиши шарт.

4.4. Рад этиш асослари

Буюртмачи томонидан тақдим қилинган ишни (хизматни) ижро қилишнинг имкони бўлмаганида, Эксперт-криминалистика бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари бу ҳақда буюртмачига хабар қилади.

  1. Сифатни таъминланиши

5.1. Сифатсиз хизматдан шикоят этиш Хизматдан норози бўлиб шикоят аризаси бериш қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

 

Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан юридик шахсларга пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги регламентга

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан

кўрсатиладиган пуллик хизматлар ва ишлар рўйхати

  1. Ҳужжатларда, қимматбаҳо қоғозларда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларда қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ўқитиш.
  1. Шахсни идентификация қилишда видеокузатув тизими имкониятларини аниқлаш.
  1. Транспорт воситаларининг двигател, шасси, кузов рақамларини рўйхатга қўйишда ва қайта рўйхатдан ўтказишдаги тадқиқотлар.
  1. Ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар, лоторея чипталари, шунингдек бошқа турдаги қатьий ҳисобот остидаги босма маҳсулотларнинг ақиқийлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар.
  1. Қўлёзмалар ва имзоларни идентификация қилиш бўйича тадқиқот.
  2. Узоқ муддат мобайнида ўчиб кетган матнларни қайта тиклаш.
  3. Заргарлик буюмлари ва вино-ароқ маҳсулотлари таркибини аниқлаш.
  4. Компьютер технологияси соҳасида хизмат ва консультациялар кўрсатиш,

хусусан, рақамли ташувчиларда ўчиб кетган маълумотларни қайта тиклаш ва рақамли маълумотларни ҳимоялаш бўйича консультация бериш.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва мазкур Низомга зид бўлмаган бошқа турдаги хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин. Мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг