Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдираётган номзодлар диққатига

Ички ишлар органлари хизматига кириш      

истагини билдираётган номзодлар диққатига!

 

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ИИБ ва унинг тизимларида сафдорлик таркибида  бўш лавозимларнинг йўқлиги, шу кунга қадар ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдириб мурожаат қилган номзодлар сони 5000 (беш минг) нафарга яқинлашганлиги, шунингдек бугунги кунда олий ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган номзодлар ўртасида ўтказилган дастлабки танловлардан (диктант, психологик тест, жисмоний тайёргарлик) муваффақиятли ўтган 700 (етти юз) нафардан ортиғининг ҳужжатлари ўрганиб чиқилаётганлиги, номзодлар заҳираси вилоят ИИБ ва тизимларида ортиғи билан ташкил этишини инобатга олиб, вилоят ИИБ тизимларига Ички ишлар органлари хизматига кириш учун мурожаат қилган ва номзодларни рўйхатга олиш китобига қайд этилганларни ортиқча сарсон қилмаслик мақсадида, дастлабки танловлар (дастлабки суҳбат, психологик тест, спорт)дан ўтказишга зарурият йўқлиги маълум қилинади.

Келгусида Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар зарурият ва эҳтиёжга қараб қабул қилинади. Шунингдек, Ички ишлар органларига хизматга кириш истагини билдирган фуқаролар яшаш жойи бўйича шаҳар, туман ИИБларга мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин. Дастлабки танловлар ўтказиш жараёнида номзодларнинг  рўйхатдан ўтган вақти инобатга олиниб, кетма-кетликда рўйхат бўйича танловларга таклиф этилади.

 Изох: Ички ишлар органлари хизматига кириш
тартиб-қоидалари ва босқичлари юзасидан хамда қизиқтирган масалалар бўйича вилоят ИИБнинг www.kash-uvd.uz расмий веб-сайтига кириб, шунингдек 0375 224-42-06 рақамига қўнғироқ қилиш орқали тўлиқ маълумотга эга бўлишлари мумкин.

 Қашқадарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг