Транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини тушунтиринг?

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 май 256 рақами билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақам белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида»ги қарори эълон қилинган.


  Ушбу қарорда «Транспорт воситаларини рўйхатга олиш тартиби» белгилаб берилган.
  Унга асосан:

  • Автотранспорт воситалари 18 ёшга тўлган, мототранспорт воситалари эса 16 ёшга тўлган шахслар номига рўйхатдан ўтказилади (лоторея ва шунга ўхшаш бошқа оммавий ўйинларда ютуққа чиққан, васиятнома ва қонун билан белгиланган тартибда мерос асосида ўтган автомототранспорт воситалари бундан мустасно).
  • Мустасно тарзида автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида номига рўйхатдан ўтказишда транспорт воситаларининг қайд этиш гувоҳномаси ушбу шахсларнинг номига расмийлаштирилади.
  • Қайд этиш гувоҳномасига ва автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳисобга олиш карточкасига «Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар ҳомийлик ёки васийлик қилувчи идораларнинг ёки уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийлар)нинг рухсатисиз шахсга нотариал тасдиқланган битимларни тузиш ҳамда ЙҲХХ органлари ҳисобидан чиқариш тақиқланади» деб ёзиб қўйилади.
  • Жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситалари уларнинг доимий турар-жойларига, доимий турар-жойи бўлмаган тақдирда вақтинчалик турар-жойларига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар жисмоний шахслар номига рўйхатдан ўтказилади.
  • Транспорт воситаларини ҳарбий хизматчилар номига рўйхатдан ўтказиш турар-жойига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ички ишлар органи ёки уй-жой ажратилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм томонидан берилган маълумотномаларга асосан амалга оширилади.


    Изоҳ:

  • а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан олиб келинган транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш божхона хизмати томонидан бериладиган гувоҳнома асосида ва мазкур гувоҳноманинг «Божхона идоралари белгилари» бандида кўрсатилган шартлар (агар шундай шартлар назарда тутилган бўлса) ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
  • б) Савдо хуқуқига тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари (диллерлар) хамда воситачи (дистрибютор) ташкилотлар) томонидан берилган хисоб-маълумотномалар. Савдо хуқуқига тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари (диллерлар) хамда воситачи (дистрибютор) ташкилотларига хисоб-маълумотномалар ИИВ ЙҲХХ бош бошқармаси томонидан ажратилади.
  • в) Бир вазирлик, идора, ташкилотларга қарашли ва бир молиявий тизимдаги бир ташкилот баланси(номи)дан иккинчи ташкилот балансига транспорт воситаларини юқори идораларнинг бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғи (фармойиш)дан кўчирма асосида рўйхатланади.Транспорт воситаларини, уларнинг рақамли агрегатларини рўйхатдан ўтказишда, эгаси ўзгариши билан қайта рўйхатдан ўтказишда, ҳисобдан чиқариш вақтида транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар ЙҲХХ РИБ-ТРИБ-ТРБлари томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ахборот марказларидаги олиб қочилган ёки ўғирланган транспорт воситалари рўйхати билан солиштирилади.Мотоциклга ён кажавани ўрнатиш двигательи тсилиндрининг иш ҳажми 350 куб см.дан ортиқ бўлган ҳамда уни ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўзда тутилган бўлса рухсат этилади.Ногиронлар томонидан бошқариладиган транспорт воситаларига қўл бошқаруви мосламасини, «Ногирон» белгисини ўрнатиш ногироннинг ёзма аризасига мувофиқ рухсат этилади ва бу ҳақда қайд этиш гувоҳномасига ёзиб қўйилади.




Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг