Паспортимни муддати тугаяпти. Паспортимни алмаштириш учун қаерга қандай ҳужжатлар тўплами билан мурожжат этишим керак?

     Паспортнинг амал қилиш муддатига 15 кун қолганда, фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиши лозим. Паспорт олиш учун фуқаро доимий истиқомат қилаётган жойдаги ички ишлар органига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига қуйидаги хужжатларни топширади:

 

  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
  • илгари олинган паспорт, 35х45 миллиметр ҳажмдаги бош кийимсиз тушилган 2 та оқ-қора ёки рангли фотосурат,зарурий ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилади;




Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг