Келаётган чет элликларга визалар бериш, уларни вақтинчалик рўйҳатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйҳатдан ўтказишни узайтириш тўғрисида маълумот беринг?

   Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил

    21 ноябрьдаги 408 сонли Қарорида белгилаб берилган.
   Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик яшаш учун келган хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан МДХга аъзо давлатлар фуқаролари байрам ва дам олиш кунларини ҳисобга олмаганда 3 кун муддат ичида худудий ички ишлар идоралари ёки мехмонхоналарда вақтинчалик қайддан ўтишлари лозим.
   Вақтинча қайддан ўтиш ёки унинг муддатини узайтириш учун худудий Ички ишлар идораларининг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига қуйидаги хужжатлар тақдим этади:

  • вақтинча қайддан ўтказиш бўйича, хорижий фуқарони республикамизга таклиф этган юридик шахс томонидан ёзилган талабнома (ҳусусий таклифга кўра келган бўлса бўлса хорижий фуқаро томонидан ариза);
  • мильлий паспорт;
  • Ўзбекистон Республикаси кириш визаси;
  • давлат божи тўлаганлиги ҳақида квитанция (патта);
  • таклиф қилувчининг ёзма аризаси;
  • республикага 3 ойдан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари учун 35х45 мм ҳажмдаги 3 дона фотосурат;
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг визаларининг амал қилиш муддати тугашидан 10 иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига қуйидаги хужжатлар тақдим этади; 
  • виза муддатини узайтириш бўйича тегишли талабнома (хусусий таклифга кўра келган чет эл фуқаролари ариза);
  • мильлий паспорт;
  • республикамизда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижий фуқаролар - ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган «Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатномаси»;
  • давлат божи тўлаганлиги ҳақида квитанция (патта);




Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг