Агар мени терговчи ёки прокурор жиноят содир этганликда гумон қилса, буни менга қандай қилиб тушунтириши керак ва менинг қандай ҳуқуқларим бор?

   Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 47 моддасига асосан ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ - бу жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлсада, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахсдир.


     Агар суриштирувчи, терговчи ёки прокурор Сизни жиноят содир этишда гумон килишса, дарҳол шу иш бўйича тегишли қарор чикариши лозим. Бу қарорни Сизга қўл қўйишингиз орқали эълон этади ва гумон қилинувчи ҳуқуқларини тушунтиради. Бунинг натижасида Сиз:

  • ўзингизни нимада гумон қилинаётганлигингизни билиш;
  • ушлаб турилганлигингиз ва турган жойингиз тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошингизга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; 
  • ушланганлигингиз ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлигингиз тўғрисидаги қарор Сизга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу кодекснинг 230 моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
  • ушланганингиздан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилишини талаб қилиш;
  • Сизга нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувингиздан жиноят ишига доир далиллар сифатида Сизни ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш;
  • ўз она тилингиздан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш;
  • ўзингизни ҳимояланиш ҳуқуқингиздан шахсан ўзингиз амалга ошириш;
    илтимоснома бериш ва рад қилиш;
  • далиллар тақдим этиш;
  • суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш;
  • ярашув тўғрисидаги, амнистия акти қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш;
  • суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эгасиз;
  • Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас;

 





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг