Халқ банки томонидан пенсия ва нафақаларни тарқатишда такомиллаштирилган чора-тадбирлардан фойдаланилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 2 мингта сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақа тўловлари берилиши жорий қилинди.

Батафсил: Халқ банки томонидан пенсия ва нафақаларни тарқатишда такомиллаштирилган чора-тадбирлардан...

Ўзбекистондаги маълумотли кадрлар сони маълум қилинди

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ташкил этилган Ўзбекистон-Корея Республикаси бизнес мулоқоти давомида Ўзбекистондаги маълумотли кадрлар сони маълум қилинди.

Батафсил: Ўзбекистондаги маълумотли кадрлар сони маълум қилинди

Президент иштирокидаги йиғилишда фармацевтика соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 6 февраль куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Батафсил: Президент иштирокидаги йиғилишда фармацевтика соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўқитувчиларга тоифа бериш тизимига ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда

Бугунги кунда халқ таълими тизимида 408 минг нафар педагог фаолият кўрсатади, шулардан 3 фоизи олий тоифали, 12 фоизи 1-тоифали ва 50 фоиз атрофидаги контингент мутахассис тоифасига эга бўлган ўқитувчилардир. Уларга педагогик юкламаларнинг амалга оширилиши белгиланган ҳукумат қарорига кўра 1548 соат ҳажмда бир йил давомида, 154.8 фоиз ҳажмда ой давомида амалга оширилиши кўзда тутилган. KUN.UZ мухбири Халқ таълими вазирлиги вакилларининг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Батафсил: Ўқитувчиларга тоифа бериш тизимига ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда

Россиялик генерал-лейтенант Ўзбекистонга келди

Россия Федерацияси қуролли кучлар Бош штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Иван Бувальцев бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Батафсил: Россиялик генерал-лейтенант Ўзбекистонга келди




Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг