Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейига 2018-2019 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейига 2018-2019 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш бўйича танловларда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан аризалар қабул қилиш жараёни бошланди

 

 ИИВ Қашқадарё академик лицейига , умумий ўрта таълим муассасасини 9-синфни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

Танловларда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан 2018 йилнинг 10 февраль кунидан 1апрел кунига қадар Қарши шаҳар Буюк Турон кўчаси 56- уйда жойлашган Ўзбекистон Респубикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейида дастлабки танловларни ўтказиш комиссияси ва ишчи гуруҳ томонидан аризалар қабул қилинади.

 

Мурожаат этмоқчи бўлган номзодлар ариза ёзишдан аввал ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

  • ўқиш жойидан тавсифнома;
  • яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси;
  • туман мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши ҳақидаги маълумотноманинг нусхаси;
  • фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома (баҳолар табелидан кўчирма);
  • 3х4 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9х12 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат (бош кийимсиз).

 Танловлар босқичма-босқич қуйидаги кетма кетликда амалга оширилади;

  • дастлабки танлов;
  • махсус профессионал танлов ;
  • тест синови.

 Дастлабки танлов қуйидагича ўтказилади:

  • якка тартибда дастлабки суҳбат ўтказиш;
  • номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;
  • ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;
  • дастлабки танлов яъкуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини  ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этиш.

 Махсус-профессионал танлов қуйидагича ўтказилади:

  • номзоднинг орфографик ва пунктацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш (диктант);
  • номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш;
  • махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласини ҳал этиш.

Тест синови қуйидагича ўтказилади:

Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгиланган муддатларда ўтказилади.





Сайт материалларидан фойдаланганда Қашқадарё
вилояти Ички Ишлар веб сайтига манба
сифатида кўрсатилиши шарт.

Обуна бўлиш

Сайт янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз сайт янгиликларига обуна бўлинг