Ички ишлар органлари хизматига қабул қилишда танловларни ўтказиш тартиби

 

Ички ишлар органлари хизматига қабул қилишда

танловларни ўтказиш тартиби

 

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ–3413-сонли «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида фуқароларни ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш ва ўтказиш тартиби, айрим тоифадаги номзодларга имтиёз ва устунликлар бериш тартиби белгилаб қўйилган.

-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хизматга ихтиёрий равишда мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган кетма-кетликда танлов асосида қабул қилинади.

-Танловнинг асосий мақсади номзоднинг маълумоти, шахсий ва ишчанлик сифати, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органи ходими хизмат мажбуриятларини бажаришга қодирлик даражасини ўрганишдан иборат.

-Ички ишлар органлари хизматига халқ манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган, бенуқсон обрў-эътиборга, ўз шахсий фазилатлари, ахлоқи, хулқ-атвори ва маданият даражаси билан бошқаларга намуна бўла оладиган, иродали, руҳан ва жисмонан соғлом, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлмаган, жиноятга қўл урмаган, қатъий тартиб-интизомга риоя этувчи, шахсий жавобгарликни ҳис қиладиган, ўз халқи олдидаги бурчларини тўла-тўкис англайдиган, қатъиятли, фидойи, ватанпарвар, фуқаролар қабул қилинади.

-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан хизматга қабул қилиш ваколати берилган раҳбарларнинг буйруғига мувофиқ, тегишли ички ишлар органларида танловларни ўтказиш бўйича қабул комиссиялари тузилади. Ички ишлар органларининг ҳудудий ва мустақил таркибий бўлинмалари бошлиқлари қабул комиссияларига раис, уларнинг кадрлар бўйича ўринбосарлари эса, қабул комиссиялари раиси ўринбосари ҳисобланади. Қабул комиссиялари таркибига тегишли соҳавий хизматлар, ўз хавфсизлиги ва юридик таъминлаш бўлинмалари раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотлари (Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари) вакиллари киритилади.

-Қабул комиссияси раиси комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади ва кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

-Қабул комиссияси ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш танлови давомида белгиланган тартибни бузган ёки қабул комиссияси фаолиятига ошкора ёки бошқача тарзда тўсқинлик қилган номзодни танловнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

-Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.

-Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик
ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам,
тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, умумий ва махсус талабларга мос келувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

-Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, шунингдек, содир этган жинояти учун муқаддам судланган (қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилгандан қатъи назар) фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.

 

Ички ишлар органларида танловларни ташкил этиш
тартиби ва методикаси

 

-Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдириб мурожаат қилган фуқаролар билан танловга қўйилишидан олдин қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда хизматга қабул қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилади.

 

Хизматга қабул қилиш дастлабки ва якуний танловлар асосида амалга оширилади.

 

-Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

Танлов қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади

 

-дастлабки танлов – дастлабки суҳбат, психологик тест, умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

-якуний танлов – якка тартибда суҳбат.

 

  1. Дастлабки танлов

 

Дастлабки суҳбат ўтказиш тартиби

 

-Дастлабки суҳбат номзодни қабул қилиш режалаштирилган соҳавий хизмат раҳбари томонидан ўтказилади.

-Суҳбат давомида соҳавий хизмат раҳбари номзоднинг шахсий ҳужжатлари (фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳномаси, меҳнат дафтарчаси ва бошқалар) билан танишиб чиқиш билан бирга уни қонун ҳужжатларига кўра ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш учун белгиланган умумий талабларга тўғри келишини ўрганади ҳамда номзодга хизматни ўташ тартиби ва қоидалари ҳақида тушунчалар беради.

-Соҳавий хизмат раҳбари томонидан дастлабки суҳбат якуни бўйича суҳбат варақаси тўлдирилади.

-Дастлабки суҳбат якунига кўра ички ишлар органлари хизматига тавсия этилган номзодлар ўрнатилган тартибдаги танловнинг кейинги босқичи (психологик тест)га ўтказилади.

Психологик тест ўтказиш тартиби

 

-Психологик тест қабул комиссияси таркибига киритилган психологлар томонидан (кичик комиссия) номзодларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

  - Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

    ақл-заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

    мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

     шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

    касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.

   -Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги психологик ўрганишдан ўтиш учун рухсат берилади.

    -Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

-Психологик синов натижалари бўйича номзод ички ишлар органлари хизматига тавсия этилади ёки тавсия этилмайди деган мазмундаги тавсиявий хулосалар чиқарилади.

-Психологик тест натижаларига кўра ички ишлар органлари хизматига тавсия этилган номзодлар танловнинг кейинги босқичига ўтказилади.

                        

                       Жисмоний тайёргарлик синовлари ўтказиш тартиби

 

             -Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан (кичик комиссия) ўтказилади.

   -Номзодлар жисмоний тайёргарлик синовларига спорт кийимида ҳамда прописка жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда) билан келиши лозим.

 

    -Номзод йигитлар уч тур бўйича машқларни бажаради ҳамда қуйидаги кўрсатилган кетма-кетликда топширади:

                                                      

Номзод йигитлар учун:

 

  1. спорт тўсинида (турникда) тортилиш;

                                     «аъло» – 15 маротаба ва ундан кўп тортилганда;

                           «яхши» – 13–14 маротаба тортилганда;

                           «қониқарли» – 11–12 маротаба тортилганда;

                           «қониқарсиз» – 1–10 маротаба тортилганда ёхуд умуман тортила олмаганда.

 

  1. 100 метрга югуриш;

                            «аъло» – 13,2 сония ичида бажарганда;

                            «яхши» – 13,3– 14,0 сонияда бажарганда;

                            «қониқарли» – 14,0– 14,7 сонияда бажарганда;

                            «қониқарсиз» – 14,8 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда.

                            

 

  1. 3000 метрга югуриш.

«аъло» – 12,00 дақиқа ичида бажарганда;

«яхши» – 12,20 –12,45 дақиқада бажарганда;

«қониқарли» – 13,0– 13,35 дақиқагада бажарганда;

«қониқарсиз» – 13,36 дақиқадан кўп вақтда бажарганда.

 

 

 

                                                   

                                                  Номзод қизлар учун:

 

  1. Куч ишлатиш машқлари;

-Куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ     

 узлуксиз бажарилади.

      -Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.

                         Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида:

                             38 маротаба ва ундан кўп бажарганда –«аъло»;

                             3734 маротаба бажарганда–«яхши»;

                             3330 маротаба бажарганда–«қониқарли»;

                             29-маротаба бажарганда ёхуд умуман бажара олмаганда

                             «қониқарсиз» деб баҳоланади.

  1. 100 метрга югуриш;

 «аъло» – 16,2 сония ичида бажарганда;

«яхши» – 16,3– 16,8 сонияда бажарганда;

«қониқарли» – 16,9 – 17,3 сонияда бажарганда;

«қониқарсиз» – 17,4 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда.

 

  1. 1000 метрга югуриш.

 

«аъло» – 4,00 дақиқа ичида бажарганда;

«яхши» – 4,05– 4,15 дақиқада бажарганда;

«қониқарли» – 4,20–4,35 дақиқада бажарганда;

«қониқарсиз» – 4,36 дақиқадан кўп вақтда бажарганда.

 

-Номзод умумжисмоний тайёргарлик машқларини камида иккитасини «қониқарли» баҳоларга бажарган тақдирда, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланади.

         -Дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари (Анкета-маълумотнома, таржимаи ҳол ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа меъёрий хужжатлар. Бунда маълумотларнинг тўғрилиги учун номзод шахсан жавобгар бўлади) ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан мавжуд бўш лавозимлар сонидан келиб чиққан ҳолда номзодларнинг кетма-кетлиги асосида амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилганидан сўнг, унга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссияга йўлланма берилади.

          -Ҳарбий-тиббий комиссия номзоднинг ҳарбий хизматга яроқлилик даражаси ҳақида қарор қабул қилади.

          -Шахсий ҳужжатлар йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилиб, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган номзод якуний танловга қўйилади.

          -Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш давомида хизматга қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар (хизматга қабул қилиш учун умумий ва махсус талабларга мос келмаслик) аниқланган тақдирда, уни шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш тўхтатилиб, хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ваколатли раҳбар томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда номзодга хабар берилади.

  1. Якуний танлов

 

-Якуний танлов якка тартибдаги суҳбат асосида қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

-Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда якка тартибда суҳбат ўтказиш жараёни видео тасвирга олиб борилади.

-Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди. Якуний танловда, қоида тариқасида, бир лавозимга камида иккита номзод иштирок этиши шарт.

-Дастлабки танлов синовларининг биридан ёки якуний танловдан ўта олмаган номзод уни дастлабки танлов бошланган кундан эътиборан ўн икки ой ичида ҳар бирини бир маротабадан такроран топшириши мумкин.

-Якуний танлов номзод билан якка тартибдаги якуний суҳбат шаклида комиссия таркибида ўтказилиб, суҳбат давомида унинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек ходим учун зарур бўлган бошқа
маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатларини баҳолаш мақсадида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.

-Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиладиган аудиторияга ўзлари билан суҳбат давомида фойдаланиш имконини берувчи буюмлар, жумладан китоблар, уяли телефон, ахборот-коммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

-Номзод якуний суҳбатга фуқаролик паспортининг асл нусхаси билан келиши шарт.

Номзодлар суҳбатга алифбо тартибида тасдиқланган рўйхат бўйича якка тартибда киритилади.

-Қабул комиссияси аъзоларига масъул котиб томонидан якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади.

-Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир номзодга жами 10 та савол берилиб, ҳар бир саволга жавоб бериш учун 1 дақиқагача вақт ажратилади.

-Номзоднинг ҳар бир саволга берган жавоби эшитилгандан сўнг, савол берган комиссия аъзоси томонидан берилган жавобнинг даражасига қараб 100 баллик тизимда баҳоланади, қўйилган балл номзодга эълон қилинади

-Номзод билан ўтказилган оғзаки савол-жавоб якунида қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан номзодга қўйилган барча баллар масъул котиб томонидан умумлаштирилиб, берилган ўнта савол сонига бўлинади ва номзоднинг жами тўплаган бали аниқланади ҳамда умумий натижаси номзодга эълон қилиниб, аудиториядан чиқишига рухсат берилади.

 

-Номзодларнинг жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

 

а) «Аъло» 86–100 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

саволнинг мазмун ва моҳиятини тўла очиб бериш;

жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалаш;

саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш.

б) «Яхши» 71–85 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

саволнинг мазмун ва моҳиятини қисман очиб бериш;

жавобнинг мантиқий кетма-кетлиги ва изчиллиги қисман бузилган ҳолда ифодалаш;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга қисман мурожаат қилиш.

в) «Қониқарли» 55–70 балл учун номзоднинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим: